Бозорга эрта бориш хақидаги ҳадис

Ассалому алайкум! Бозорга эрта бориб кеч қайтишдан ва масжидга кеч бориб эрта қайтишдан қайтарилганлиги мазмунида ҳадис борлиги ҳақида сўрамоқчи эдим, шу ҳақида малумот берсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бозорга эрта бориб кеч қайтишнинг кароҳияти ва масжидга эрта бориб кеч қайтишнинг фазли борасида ривоятлар мавжуд. Иккисининг ҳам санади саҳиҳ ҳамда мавқуфдир.  حَدَّثَنَا أَبُو عُثْمَانَ، عَنْ سَلْمَانَ، قَالَ: لَا تَكُونَنَّ إِنِ اسْتَطَعْتَ أَوَّلَ مَنْ يَدْخُلُ السُّوقَ وَلَا آخِرَ مَنْ يَخْرُجُ مِنْهَا، فَإِنَّهَا مَعْرَكَةُ الشَّيْطَانِ، وَبِهَا يَنْصِبُ رَايَتَهُ. قَالَ: وَأُنْبِئْتُ أَنَّ جِبْرِيلَ عَلَيْهِ السَلام، أَتَى نَبِيَّ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَعِنْدَهُ أُمُّ سَلَمَةَ، قَالَ: فَجَعَلَ يَتَحَدَّثُ، ثُمَّ قَامَ فَقَالَ نَبِيُّ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لِأُمِّ سَلَمَةَ: «مَنْ هَذَا؟» أَوْ كَمَا قَالَ: قَالَتْ: هَذَا دِحْيَةُ، قَالَ: فَقَالَتْ أُمُّ سَلَمَةَ: ايْمُ اللهِ مَا حَسِبْتُهُ إِلَّا إِيَّاهُ، حَتَّى سَمِعْتُ خُطْبَةَ نَبِيِّ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُخْبِرُ خَبَرَنَا أَوْ كَمَا قَالَ: قَالَ: فَقُلْتُ لِأَبِي عُثْمَانَ: مِمَّنْ سَمِعْتَ هَذَا؟ قَالَ: مِنْ أُسَامَةَ بْنِ زَيْدٍ.Абу Усмон айтади: «Салмон шундай деди: «Қўлингдан келса, ҳеч қачон бозорга биринчи бўлиб кирмагин ва охирги бўлиб чиқмагин, чунки у шайтоннинг жанггоҳи, у байроғини ўша ерга тикади. Менга хабар берилишича, Умму Салама Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ўтирган пайтда у зотнинг ҳузурларига Жаброил алайҳиссалом келиб, сўзлаша бошлабди. Сўнгра туриб, кетибди. Шунда Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Саламага «Бу ким?» дебдилар [ёки шунга ўхшаш сўз айтибдилар]. У: «Бу Диҳя», дебди. Умму Салама: «Аллоҳга қасамки, Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўша воқеани айтиб берган хутбаларини эшитгунимча мен уни ўша (яъни Диҳя) деб ўйлаган эканман», деган [ёки шунга ўхшаш сўз айтди]. (Ровий) Сулаймон айтади: «Мен Абу Усмонга: «Сиз буни кимдан эшитгансиз?» десам, «Усома ибн Зайддан», деди». Имом Муслим ривояти.روي عن ميثم قال بلغني أن الملك يغدو برايته مع أول من يغدو إلى المسجد فلا يزال بها معه حتى يرجع فيدخل بها منزله وإن الشيطان يغدو برايته إلى السوق مع أول من يغدو فلا يزال بها معه حتى يرجع فيدخلها منزلهМайсам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Менга етдики, фаришта байроғини олиб масжидга биринчи бўлиб борадиган киши билан йўлга чиқади. Бас, тоинки қайтиб манзилига киргунича ундан ажрамайди. Албатта шайтон байроғини олиб бозорга биринчи бўлиб борадиган киши билан йўлга чиқади. Бас, тоинки қайтиб манзилига киргунича ундан ажрамайди”. 
Ибн Абу Осим ва Абу Нуъайм ривояти. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 10:13 | Савол-жавоблар | 164 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar