Аёлига зулм бўлмайдими
Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим билан 13йил турмушдамиз, 5та фарзандимиз бор. Чет элга ишлаш учун 2йил олдин кетган, қайтиб келиш имконияти бор. Аллоҳим берадиган ризқни ўйлаб кемаяпти. Яна 2 ёки 3йил юрмоқчи, умумий олганда 5йил. 13йил давомида Аллоҳни иродаси билан хамма нарсага сабр қилиб эримни чизган чизиғидан чиқмадим. Ёмон яхши кунлар бўлди, энди энди тинчлик келаман деган махал 2-хотинга уйланмоқчи. Мени хеч қандай қаршилик ёки тўсқинлигим йўқ.... Сабабини сўрасам иштан кесам овқатим тайёр, кирларим ювилган бўлади дияпти. Лекин менга нисбатан нохақлик қиладими ёки йўқ, шариатимиз бунга қандай қарйди. Бу киши ўзини ўйлаган бўляптими? Фарзандалрига келиб тарбия мехр бериш керекми? Телефонда гаплашиб 2 оғиз болларига гапирган гапи тарбияга кирадими? Мени ўтган 2 йил келаси 3йил давомида ёлғиз қўйиб ўзи бошқасига уйланиш мумкунми? Аллоҳими хукми қанақа
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу гаплари икки хотинликка шариат қўйган шартларга хилоф. إذا كان عند الرجل إمرأتان فلم يعدل بينهما جاء يوم القيامة و شقه ساقط Бирор эркакнинг икки хотини бўлса ва улар орасида адолат қилмаса, қиёмат куни бир тарафи нуқсонли бўлиб келади. (Ибн Можа). Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 10:13 | Савол-жавоблар | 188 | Оила ва турмуш