Кредитни қайтариш

Ассалому алайкум! Бир мусулмон киши Россия фукаролигини олган. Россия тижорат банкдан кредит олган ва кредитни тўлиқ қайтаришга улгурмасдан вафот этган. Россия банкларини ички тартиби бўйича вафот этган инсонни кредити кечилар экан. Савол шу кредит қарзи мусулмон кишини бўйнидан соқит бўладими ёки фарзандлари имконини қилиб тўлаб қўйишлари керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Энг аввал қолдирган меросидан қарзларини тўлаш керак. Агар банк кечган бўлса, зиммасида бўлмайди. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 03:39 | Савол-жавоблар | 158 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar