Пенсия масаласи
Ассалому алайкум! Отам Алтс геймер касалига чалинганлар, яʼни ҳеч нарсани англай олмайдилар. Биз оилада 4 қизмиз, ўғил йўқ. Отамнинг парваришлари менинг зиммамда. Отамнинг пенсиялари ўзларининг кунлик дори дармонлари, тагликлари, кийим кечакларидан ортмайди. Етмаганини эрим ва ўғлим олиб келиб беришади. Пенсияларидан ҳатто рўзғорга ҳам аралаштирмаймиз, фақат ўзларига ҳаражат қилиб берамиз. Лекин опам пенсияга даʼво қилиб анча жанжал кўтармоқдалар, пенсияни тўлиқ опамга беришимизни, отамнинг барча ҳаражатларини ўзимиз қилишимизни талаб қилмоқдалар. Бу ўринда нима қилишга бошим қотган. Пенсия отамнинг ҳақларику. Пенсияни опамга бермасам гуноҳкор бўламанми? Отамнинг ўзларидан ушбу масалада фикрларини сўрай олмайман чунки Отам мулоқот қила олмайдилар, ҳеч нарсани англай олмайдиган ҳолатга келиб қолганлар. Пенсияни отамнинг розиликларисиз опамга бериб юборишим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Дадангизни пенсясини опангиз олишига мутлақо ҳаққи йўқ. Берманглар, уни дадангизни ўзларига ишлатинглар. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 05:49 | Савол-жавоблар | 148 | Турли саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Дадангизни пенсясини опангиз олишига мутлақо ҳаққи йўқ. Берманглар, уни дадангизни ўзларига ишлатинглар. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 05:49 | Савол-жавоблар | 148 | Турли саволлар