Унитиб қолдирилган буюм
Ассалому алайкум! Эрим киракашлик билан рўзғор тебратадилар базида мошиналарига ўтирган мижозларни буюмлари тушиб қолади ёки унутиб қолдиришади агарда у буюмларни эгасига қайтаришни иложи бўлмаса оиламизга ишлатиш яни сотиб пулига бирорнима олиш ёки истемол қилиш бизга ҳалол ҳисобланадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бундай кишилар жуда хушёр бўлишлари керак. Ҳар бир йўловчи тушаётганида албатта нарсаларига қараб, огоҳлантириб қўйиши керак. Қолиб кетган нарсаларни тасарруф қилишда қўйидаги қоидага амал қилинади: Тез чирийдиган ва айнидиган нарсаларни эгасини кутмасдан фақир мискинга садақа қилиб юборилади. Эгаси топилгач пулини беради. Тез чиримайдиган буюмларни бир йилгача эълон қилиш керак. Ўзи фойдаланиши жоиз эмас. Шунда ҳам топилмаса савоб умид қилмасдан эгасининг номидан фақир-мискинларга садақа қилинади, мабодо эгаси топилса пулини беради. Топилмаса, у Аллоҳ таолонинг ҳузурида омонат бўлади ва қиёмат куни эгаси сўраганида берилади. Агар ўзларингиз фақир-мискин даражасида бўлсангиз ўзингизда қолса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 12:22 | Савол-жавоблар | 155 | Ҳалол ва ҳаром