Ишдаги адолатсизлик

Ассалому алайкум! Ички ишлар тизимида ишлайман. Аллоҳга шукур беш вақт намозимни ўқийман. Ишда бўлса аммо қазо қилиб ўқийман. Рахбаримиз бугун хаммани ичида сен бошқачасан. Зиёфатларга шунга ўхшаш базимларга қўшилмесан деди. Сенда бир гап бор. Бу кетишингда пул бераман деса Сурияга кетворадиганга ўхшайсан деб хамкасбларим олдида жуда изза қилди. Улар билан борсам аниқки спиртли ичимлик бўлади. Шу холатда мен қандай йўл тутай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз ўзингизнинг гўзал ахлоқингиз билан намуна бўлинг. Сизда иймон, тақво, нажас нарсалардан узоқ юриш табиати борлигини айтинг. Чунки Аллоҳнинг лаънати ёғилаётган жойларга мусулмон одам бормаслиги керак. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 00:35 | Савол-жавоблар | 122 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar