Жахрий ва махфий намоз ўқиш
Ассалому алайкум! Хаммага маълумки кундузги фарз намозларни махфий кечки фарз намозларни жахрий ўқилади. Бир киши жахрий ўқиладиган намозни махфий ёки аксинча ўқилса саждаи сахв вожиб бўлади дедилар. Бу қанчалар тўғри?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Намознинг вожибларидан бирини унитиб тарк қилганда, олдин-кейин қилиб қўйганда ва зиёда ёки нуқсон қилиб қўйганда саҳв саждаси қилади. “Кифоя” китобида қуйидагича келади:
Овозни ошкора ёки махфий қиладиган ўринларда ошкора ва махфий қилиш.
Фарз намозлардан бомдоднинг икки ракъатида ҳам, шом ва хуфтоннинг биринчи икки ракъатида, жума ва икки ийд намозларида қироатни овоз чиқариб қилиш вожибдир. Пешин ва аср намозларида қироат овоз чиқармай қилиниши вожиб.
Ушбу ҳолат жуда кўплаб ривоятларда келган. وَقِيلَ لِخَبَّابٍ: بِأَيِّ شَيْءٍ كُنْتُمْ تَعْرِفُونَ قِرَاءَةَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي الظُّهْرِ وَالْعَصْرِ؟ قَالَ: بِاضْطِرَابِ لِحْيَتِهِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ «Хаббобга:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пешин ва асрдаги қироатларини нимадан билар эдингиз?» дейилди. У:
«Соқолларининг қимирлашидан», деди».
Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилишган.
Пешин ва аср намозида қироат махфий қилингани бу ривоятда очиқ-ойдин айтиб турилибди. Саҳобалар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қироат қилаётганларини фақат у зотнинг соқоллари қимирлашидан билиб олар эканлар.عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ أُمَّ الْفَضْلِ سَمِعَتْهُ وَهُوَ يَقْرَأُ وَالْمُرْسَلَاتِ عُرْفًا فَقَالَتْ: يَا بُنَيَّ، وَاللهِ لَقَدْ ذَكَّرْتَنِي بِقِرَاءَتِكَ هَذِهِ السُّورَةَ، إِنَّهَا لَآخِرُ مَا سَمِعْتُ مِنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقْرَأُ بِهَا فِي الْمَغْرِبِ Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Умму Фазл у кишининг «Вал мурсалаати урфан»ни қироат қилаётганини эшитиб:
«Эй ўғлим, Аллоҳга қасамки, ушбу сурани қироат қилишинг ила, батаҳқиқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан охирги эшитган нарсамни эслатдинг. Уни шом намозида ўқиган эдилар», деди».
Ушбу ривоятга қараганда, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шом намозида «Вал мурсалаати урфан» сурасини биринчи ва иккинчи ракъатларга бўлиб қироат қилганлар. عَنْ جُبَيْرِ ابْنِ مُطْعِمٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقْرَأُ بِالطُّورِ فِي الْمَغْرِبِ. رَوَاهُمَا الْخَمْسَةُ Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шомда «Ват-Тури»ни қироат қилганларини эшитдим».
Икки ҳадисни бешовлари ривоят қилишган. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 17:05 | Савол-жавоблар | 193 | Намоз