Акамнинг хатоси

Ассалому алайкум! Акам бор, 5-6 йил бo‘лаяпти намоз ўқийди, хар хил диний марузалар эшитади. Хуллас исломга берилган ва оиламизда диндан чуқурроқ хабари бор инсон. Бобом хақдан хабари бор, аммо сиёсат, давлат вакили бўлгани учун намоз ўқимайди, масжидларга бормайди ва доим айтадиларки хаммаси қалбга боғлик Аллоҳ кечургувчи зод деб. Аммо акам бобомга диндан ақл o‘ргатайверади, базида шу борада иккаласи бақириб бахслашади ва бобомни бесаводликда айблайди. Бир куни буни кўриб чидаб туролмай бобомга бақиришга ундайдиган бўлса йиғиштир намозингни аввал одам бўл деб бақирдим. Кейин тортишиб қолди, шунга мo‘мини диндан чиқармоқчи бўлган одам гунохини олмадимикан деб ўйлаб қолдим. Акамни ишлари тўғрими(диндан хабари бор одам хаммага хам ақл o‘ргатиб бақиришга катта одамни бехурмат қилишга хаққи борми) ва мен гапларимдан қанчалик гунохкор бўлганими айтсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Акангиз мутлақо нотўғри иш қилаяпти экан. Бобонгизга бир марта чиройли қилиб айтиб қўйишга ҳаққи бор. Қабул қилмаса қайтиб гапиришга ҳаққи йўқ. Акангиз охиратини куйдирмасин айтиб қўйинг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 18:31 | Савол-жавоблар | 144 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar