Рангни спирт қўшиб тайёрлаш жоизми?

Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда торт пиширувчилар торт безатишда тилла ранг бўёқдан фойдаланишда уни спиртга қўшиб суюлтиришади(сувда бўлмайди), спирт учиб кетиб ранг қолади деб. Торт истеъмол қилувчилар буни билмаслиги мумкин. Рангни шу усулда тайёрлаш жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Уч мазҳабда спирт нопок, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг наздларида спирт пок. Шу гапни олсангиз фойдаланишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:58 | Савол-жавоблар | 146 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar