Ифторлик олинми ёки шом номози

Ассалому алайкум! Рамазон муборак бўлсин азиз устозлар. Савол такрор берилган бўлса Узур сўрайман. Биз тарафларда рамазонда ифторлик қилишда ва номоз ўқишда бир тортишув бўлади. Баъзи бир жойга ифторлик йиғинига борсам аввал оғиз очиб бир оз тановул қилиб кейин шом ўқилади. Ифторлик қилишга рамазон тақвимига кўп вақт қўшилмиди узоғи билан 5 дақиқа қўшилади. Бошқа куни бошқа жойга борсам фақат оғиз очилиб сув ёки хурмо еб фақат оғиз очилиб кейин номоз ўқилиб бўлгач томланамиз. Тақвимга 10-15 дақиқа ёки нари бери вақт қўшилади. Бу ишка жуда кўп гувох бўлганман. Биркун ундоқ бир кун бундоқ. Кеча фалончининг бундай бўлганди уники бундай деган иккиланишга сабаб бўлиб қолмоқда. Одамлар домлаларни қайси бирини гапига киришгаям билмисан деб қолганлар ҳам бўлади. Қай бири тўғри?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳадисларда ифторга шошилиш зикр қилинган. عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا يَزَالُ النَّاسُ بِخَيْرٍ مَا عَجَّلُوا الْفِطْرَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. وَلَفْظُ أَبِي دَاوُدَ: لَا يَزَالُ الدِّينُ ظَاهِرًا مَا عَجَّلَ النَّاسُ الْفِطْرَ، لِأَنَّ الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى يُؤَخِّرُونَهُ. وَلِلتِّرْمِذِيِّ وَأَحْمَدَ: قَالَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ: أَحَبُّ عِبَادِي إِلَيَّ أَعْجَلُهُمْ فِطْرًا  Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Модомики ифторни тез қилар эканлар, кишилар хайрда бўлурлар», дедилар».
Бешовлари ривоят қилганлар.
Абу Довуднинг лафзида:
«Модомики одамлар ифторни тез қилишар экан, дин устун бўлур. Чунки яҳудий ва насронийлар уни кечга сурурлар», дейилган.
Термизий ва Аҳмаднинг ривоятларида эса:
«Аллоҳ азза ва жалла «Мен учун бандаларимнинг энг маҳбуби ифторни тезроқ қиладиганидир», деди», дейилган.
Шарҳ: Ушбу ривоятларда вақт бўлиши билан дарҳол ифторлик қилишга тарғиб этилмоқда ва бу туфайли қуйидагича яхшиликлар бўлиши ваъда қилинмоқда.
1. Кишиларнинг хайрда бардавом бўлишлари.
2. Ислом динининг устун бўлиши.
3. Аллоҳ таоло учун маҳбуб бандалардан бўлиш. Шунинг учун ифтор вақти кириши билан дарҳол оғизни очишга одатланишимиз лозим. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:17 | Савол-жавоблар | 152 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar