Намозга рухсати йўқ ишхоналар

Ассалому алайкум! Ҳозирда вақтинча ишсизман, лекин излаяпман. Қайси корхона ёки цеҳ, ёки яна бошқа ишхоналарда иш бор, лекин намоз ўқишга шароити йўқ. Кўпчилик танишларим уйда қазо қилиб ўқиса бўлади дейишяпти. Лекин бу нотўғрику.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сиз ҳалол бир ишга жойлашаверинг, астойдил ният қилсангиз намозингизни шароитини ҳам Аллоҳ таоло Ўзи тўғрилаб қўяди. Қазо қилишга узр йўқ. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:52 | Савол-жавоблар | 165 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar