Ҳаловатни йўқотгандайман
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, маслаҳат беринглар менга нима бўлди ўзим ҳам билмайман. Олдинлари намозга ўзгача ҳушу билан кирар эдим. Хозирда буни йўқотгандайман, юрагим айнан намоз бошлаётганимда ҳуддики қизиб ёнаётганга ўхшайди. Бундан бир неча ой олдин намозда жуда кўп йиғлар эдим, гунохларим кўз олдимдан ўтар, Аллоҳнинг азобини ҳис этар эдим. Бугун эса мен ўзимни мунофиқ бўлиб қолябманмикин деб шубхаланиб қолдим. Шу ҳаёлимга келиши билан калима ёки истиғфор, тасбеҳ айтаяпман. Лекин бри бир кўнглим но тинч ёрдам беринглар илтимос.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳар бир техникани ўз ҳаракатга келтирувчиси бўлади. Масалан машиналарники бензин. Бензиннинг турига қараб машина ҳаркатланади. Ёмон бензинга куни қолган машинани кўрган бўлсангиз керак. Худди шунингдек инсонни тоат ва гуноҳга ҳаракатланиши унинг еб ичган луқмасининг покиза ёки ҳаромлигига қараб бўлади. Намоз, рўза, тиловати Қуръон ва ҳаж қилолмаётган инсонлар еяётганларига кўпроқ аҳамият бериш керак. чунки уларда саломатли к ўз жойида бўлса ҳам ичига тушган нарсаси уларни намозга тургизолмайди. Рўза тутишга сабр қилдиролмайди. Бунга уларнинг кучлари етмайди. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 02:59 | Савол-жавоблар | 168 | Намоз