Солиҳ амал
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, 2 кун олдин 2 та мурожат қилгандим ҳали жавобин олмадим, мусулмон киши фақат мусулмон биродарига яхшилик қилиш кeракми? Ғайридинлар(насроний ва ҳоказо)га яхшилик қилишга қандай қаралади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Энг яқин дўстингизни икки фарзанди бўлиб бири солиҳ, бошқаси фосиқ бўлса, дўстингизни ҳурмати иккисига ҳам бир хилда муомала қилишингизни тақозо қилади. Ҳаётда шундай ҳам бўлади. Гоҳида фосиққа қилинган хайри эҳсон, яхшиликни фосиқ фарзанд нотўғри тасарруф қилаётгани эътиборидан дўстингизнинг ўзи баъзи нарсаларда ундан четроқ бўлишни тавсия қилади. Худди шунингдек барча махлуқотлар Аллоҳ таолонинг махлуқи, бандалари эканлигининг эътибори билан иззат икром ва яхши муомалага лойиқ ҳисобланади. Лекин Аллоҳ таоло ҳам Ўзига итоатсиз бўлган бандаларидан фисқ-фужур, бузуқ эътиқод каби баъзи ишлардагина узоқроқ бўлишимизга буюради. Қолган ишларда солиҳга қилинадиган муомалаларнинг барчаси унга ҳам қилинади. Дўстимизнинг фосиқ фарзандини тавба қилиши, охир оқибати жаннат бўлишини қанчалик хоҳласак ва шунга эришиш учун қанчалик панду насиҳат, моддий ва маънавий ёрдамлар қиладиган бўлсак, бошқа дин вакилларига ҳам худди шундай ҳолатда бўлишимиз керак. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 12:00 | Савол-жавоблар | 157 | Таълим ва мутаъаллим