Икки оқ нарсани жамлаб ейиш

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, бир намозхон акамиз бизга “икки оқ маҳсулотни яъни сут, қатиқ ёки шунга ўхшаш маҳсулотларни тухумга қўшиб истеъмол қилишдан пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарганлар” деди. Агар қўшиб истеъмол қилинса пес касаллиги чиқиши мумкин экан. Шунақа ҳадис борми? Жавобларингиз учун катта раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! “Тибун Набавий” китобида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам балиқ билан сутни жамлашдан қайтарганлар дейилган. Лекин бу ҳадисни уламолар “саҳиҳ эмас” деганлар. Шунингдек ўша китобда Ибн Бахтайшууъ : “Бир вақтда тухум билан балиқни ейишдан сақланинг. Чунки у қуланж, бавосил(гемаррой) ва тиш оғриғи касалликларига сабаб бўлади” деган. Валлоҳу аълам.

29 Апрел 2022, 02:30 | Савол-жавоблар | 155 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar