Илтимос Шайх Хазратлари Тиш пломбаси борасида ёрдамингиз керак!

Ассаламу алейкум wр wб! Рамазон ойи ҳаммага муборак бо‘лсин!Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратлари. 1-2 кундан бери бир саволга жуда қийналяпман. Тиш пломбаси борасида. Форумдаги барча тиш пломбаси мавзуларини о‘қиб чиқдим. Лекин о‘зимга керак жовоб топа олмадим. Ҳилол.ъом сайтидан тиш пломбасига оид савол жавобингизни ҳам эшитдим. Айтишингизча "таҳорат билан қо‘йилган тиш пломбаси г‘усл ва таҳоратга монелик қилмайди" дебсиз. Лекин менда аҳвол бошқачароқ. Тиш пломбасини бир неча йил олдин (аниқ эсимда ё‘қ) қо‘йдирганман. У пайтларда на таҳорат на г‘усл нималигини билмасидим. Бундан ко‘риниб турибдики пломба на таҳорат ила на г‘усл ила қо‘йилган. Ҳозиргача о‘ша қо‘йилган пломба тишим ковагини бекитиш учун, таомлар кириб қолиб кетмасилиги учун ҳизмат қилиб келмоқда. Ҳасан Ёвош исмли биродаримизнинг Алмата шахрида 2008-йил нашр қилинган о‘збекча "Намоз китоби" исмли китоб қо‘лимга тушиб қолди. Шунда китобнинг 71-бетида ёзилишича "Ҳанафий мазҳабидаги мо‘миннинг о‘з мазҳаби бо‘йича қила олмаган бирон амални қила олиши учун Шофи‘ий (ёки Моликий) мазҳабини тақлид қилишида бир баис ё‘қдир" (Мароқ ил-фалоқ асаридан олинган) дейилган. Гап айнан "Тиш қо‘йдирганлар ва пломбаси бо‘лганлар учун" деган мавзуда ёзилганСаволим:1. Ҳозирги кунда шу пломба билан ибодатларни давом эттирсам бо‘ладими? Аллоҳ о‘зи рози бо‘ладиган ибодат қилиш учун нима қилмог‘им керак? Агар мутаҳасислар тасдиқлашса пломбани қайта (г‘усл ила) қо‘йдиришга рози эдим.2. Юқорида ко‘рсатилган китоб асослими? Бунга биноан Шофи‘ий (ёки Моликий) мазҳабини тақлид қилиб г‘усл қилсам бо‘ладими. Агар мумкин бо‘лса намозга ниятда ҳам тақлид қилиш керакми? То‘г‘ри ё‘лни ко‘рсатинг. 3. Юқорида ко‘рсатилган "Намоз китоб"ининг 88-бет "САТРИ АВРАТ - Аврат ва мо‘минларнинг хижоблари ҳақида" бо‘лимида шундай ёзилган: "Эркакларда аврат киндикдан тизза ко‘зининг тагигачадир. Тизза авратдан ҳисобланади. Ҳанафий мазҳабида о‘ша жойлари очиқ ҳолда о‘қилган намоз қабул бо‘лмайди. Намозда вужуднинг бошқа қисмларини ҳам беркитиш, масалан: қо‘лларни, бошни ёпиш ва пайпоқ кийиб намоз о‘қиш Ҳанафийда эркакларга суннат. Бу а‘золарни ҳеч қанақа заруратсиз очиб, намоз о‘қиш макруҳдир" дейилган. Бунга фикрингиз?Олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бо‘лсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
1. Шу ҳолда ибодатларни давом эттирсангиз бўлади. Аммо тақво қиламан десангиз ва пломбани қайта қўйдирсангиз, ўзингиз биласиз.2. Мен мазкур китобни билмайман. Киши бир мазҳабни тутиши керак. 3. Тўғри айтилган.

1 Май 2022, 01:11 | Савол-жавоблар | 159 | Бошқа ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar