Қурбонликка ва ақиқага битта қўй сўйиш

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. Излаш хизматидан фойдаландим у ерда 2 хил манодаги жавоб ўқидим. Бизнинг Ҳанафий мазхабимизда қурбонликка сўйиладиган жонлиқни ақиқага деб ҳам ният қилса бўлади дейилган. Лекин у ерда Аллоҳ Ўзи раҳматига олган бўлсин шайх Ҳазратларини бундай ният қилиб сўйиш жоиз эмас деб жавоб берганлар.  Агар мен нотўгри тушунган бўлсам узр сўрайман. Аллоҳ нисиб қилса кейинги ой фарзандли бўламан. Шунинг учун мен ушбу саволнинг жавобини билишни истайман. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат сизларга.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бир жониворни бир неча киши сўяётганида бири қурбонликдан бошқаси ақиқадан деб ният қилиши масаласи айтилган. Лекин бир киши ҳам вожиб қурбонликдан ҳам ақиқадан деб 1 та қўй сўйиши ёки еттидан бирни "ҳам унга, ҳам бунга" дейиши жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 14:19 | Савол-жавоблар | 165 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar