Щетка
Ассалому алайкум! 1. Чўчқа юнгидан бўлган щеткалар ҳақида оиламга айтсам бунга ишонишмай чўчқани жуни бўлмайдику дейишди. 2. Бу щёткани нонвойлар ишлатиши аниқ экан. Шундан кейин кўча нонини емай қўйдим, лекин ота-онам емоқда ва уй нони билан бир идишга солишмоқда. Шу кўчани нонига теккан нон, овқатларни ейиш ва шу нон қўйилган дастурхонда ўтириш мумкинми? 3. Бизни дўконда ҳам бу щетка бор. Мен уни сотмасликни кўп айтдим, лекин ота-онам емаса бўлди деб сотябди. Мен бу гап диндан чиқаради десам, онам жаҳл устида “чиқсам чиқай” деб юборди. Улар мени касалсан, алжираябсан, сен бир бало(фитна) дейишябди. Нима қилай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Интернетдан қидирсангиз юнгли чўчқани видеолари бор.
2). Мумкин.
3). Одамлар 70 йил давомида ўта оғир, тузалиши узоқ вақт талаб қиладиган, оқибати дўзах бўладиган “динсизлик” касаллигига дучор бўлишди. Уни даволаш узоқ вақт талаб қилади. Уларга бемор деб қараш керак шунда улардан содир бўладиган баъзи бир алахсираш, калласига келганини гапириш, фойдали дорини инкор қилиш каби ишларни кечириб турилади, парво қилинмайди. Дорини кўпроқ берсангиз ўлиб ҳам қолишади. Валлоҳу аълам!
2 Май 2022, 17:11 | Савол-жавоблар | 216 | Ҳалол ва ҳаром