Қарзни орадан вақт ўтгач тўлаш

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, бундан 11 йил аввал талабалик давримда бир курсдошимдан қарзга пул олгандим. Аниқ қиймати эсимда йўқ ( ички хиссим ё 9000, ё 20000 сўм атрофида эди дейди). Маълум сабабларга кўра у бола билан алоқа узилиб қолиб қарзимни қайтара олмаганман. Хозирги кун у болани қидирвомман. Агар у болани топсам қарзимни қандай қайтараман, яъни қанча пул беришим керак? 2. Мабодо илгари олган майда қарзлар эсимдан чиқиб қайтармаган бўлсам ва мендан олиб қайтаришмаган бўлса нима қилишим керак? Уларни эслолмайман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Қарзни чиройли қилиб қайтаринг.
2). Шунинг учун Аллоҳ таоло қарз олди-бердисини ёзиб қўйишга Ўзининг муборак каломидан бир саҳифасини ажратган. Бу қарз олди-бердиси ўта нозик масала эканлигига далолат қилади. Асосийси уларни розилигини олинг. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 18:17 | Савол-жавоблар | 164 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar