Тақсит савдоси

Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Хазратлари,Долзарб масалалар рукнидаги тақсит савдоси ҳақида ёзилган мақолани ўқиб жуда ҳам мамнун бўлдим. Кўп нарсалар ойдинлашди. Аллоҳ ушбу мақолага меҳнатини сарфлаганлардан доимий рози бўлсин.Мақола жуда содда тилда ёзилган бўлсада, мен каби оми одамнинг баъзи нарсаларни тўлиқ тушунмаганлиги учун узримни қабул қилинг. Саволим қуйидагича: Менинг мулкимда авомашина бўлса, мен мақолада келтирилган битим асосида уни сотаман, яъни1) харидор номига ишончнома расмийлаштираман;2) харидор билан мақолада кўрсатилган битимни имзолайман яъни битим натижасида автомашина харидорнинг мулкига айланади;3) харидорга калитни тошираман. Хуллас автомашинанинг жисмини тўлиқ унинг тасарруфига ўтказиб бераман. Мақолада: "Харидор дастлаб товарни сотиб олади. Ўз мулкиятини собит қилгач сўнгра сотувчининг ўзига гаров сифатида қайтаради. Лекин бунда гаров қилинган товар харидорнинг ўзида қолади. У ўша товарни ўз фойдасига ишлатади." ва "Бизда сотувчи ушбу машинанинг фақат ҳужжатларини гаров сифатида ушлаб туришини йўлга қўйиш мумкин. Лекин бу харидорга машинани мулк сифатида тасарруф қилиш ҳуқуқига тўсқинлик қилмаслиги лозим ва шу кўринишдаги гаров натижасида харидор савдо молини учинчи шахсга сотиб юбориши тўғри бўлмайди" дейилган экан. Шу асосда, автомашинанинг хужжатларини гаров сифатида олиб қолсам, яъни автомашинани тўловлар тўлиқ амалга оширилгандан сўнг харидорнинг номига ўтказиб берсам жоизми? Чунки, автомашинани харидорнинг номига ўтказиб берилса, тўловларни амалга оширмасдан алдаб кетиш эхтимоли мавжуд.Узун саволим билан қимматли вақтингизни олганим учун узр сўрайман, хазрат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- "Бизда сотувчи ушбу машинанинг фақат ҳужжатларини гаров сифатида ушлаб туришини йўлга қўйиш мумкин”, дейилганда айни сиз айтган гап кўзда тутилган.

2 Май 2022, 22:19 | Савол-жавоблар | 161 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar