Телефондаги дастур

Ассалому алайкум! Доимо телефонимдаги намоз вактлари дастури бўйича (Фарғона вақти билан) намоз ўқиб келаман, ин ша Аллоҳ. Бугун (19.02.2019) бомдод намозига 05:47 да эслатма берди ва мен туриб тахорат олиб, 6:00да бомдод намозини ўқий бошладим. Суннатни тугатиб, фарзини бошлаганимда узоқроқдаги мачитдан соат 06:05да азон чақиришни бошлади. Иккиланиб қолдим ва намозимни охиригача тугатиб, нима қилишимни билмай яна бошкатдан бомдод намозини ўқидим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сиз тўғри ўқигансиз. Масжидда кеч азон айтибди. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 23:31 | Савол-жавоблар | 170 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar