Қарз олган одамим вафот қилибди

Ассалому алайкум! Қарз бўлиб қолган инсоним вафот этибди. Келинига ёки уйидаги инсонларга берсам бўладими? Жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Инсон вафот этса унинг мулки меросхўрларнинг ҳаққига айланади. Шунинг учун меросхўрлар жам бўлган вақтда олиб бориб беринг. Бошқа меросхўрлар ҳам эшитишса яхши бўлади, чунки ҳозирги кунда қўлга олган одам бошқа ҳақдорларга билдирмай қўявериши ҳам мумкин. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 12:31 | Савол-жавоблар | 153 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar