Огоҳлантириш бериш керакмикин
Ассалому алайкум! Халқ орасида Солиҳон домла номи билан танилган қори ака бор. У киши ўткир маъ рўза қиладилар Аллоҳ рози бўлсин. Лекин мавзу, тўқима ҳадис, манбаси йўқ, саҳиҳ бўлмаган, баъзида исроилёт талимотига мансуб гапларни кўп айтяптилар, бундан ташқари, ривоят қилинган баъзи ҳадисларда келган саҳобаларни номларини адаштриб айтяптилар, бу хатар иш эмасми? Кўпчиликни танқидига сабаб бўляпти. Сизлар шу масалада қори акага огоҳлантриш берсангиз яхши бўларди. Баъзи маъ рўзалари жудаям яхши Аллоҳ рози бўлсин, лекин нотўғри маълумотни тўқима мавзуларга одамлар ишониб қолишяпти.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу диний идоранинг ваколатига киради. Биз у кишига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадисларини айтишимиз мумкин: عَنْ عَبْد ِاللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: بَلِّغُوا عَنِّي وَلَوْ آيَةً، وَحَدِّثُوا عَنْ بَنِي إِسْرَائِيلَ وَلَا حَرَجَ، وَمَنْ كَذَبَ عَلَيَّ مُتَعَمِّدًا فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالتِّرْمِذِيُّ Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мендан бир оят бўлса ҳам етказинглар. Бани Исроил ҳақида гапиринглар, танглик йўқ. Ким менга қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдаги ўриндиғига жойлашаверсин», дедилар».
Бухорий ва Термизий ривоят ривоят қилганлар.
Билиб туриб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтмаган нарсани у зотдан, деб гапириш шунчалар ёмон нарсаки, ким шу ишни қилса, дўзахий бўлиши турган гап. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
4 Май 2022, 22:57 | Савол-жавоблар | 140 | Турли саволлар