Гуноҳига шерик бўлиб қолмаймизми?
Ассалому алайкум Шайх хазратлари. Сиздан бир масалага ойдинлик киритиб беришингизни сорайман. Ҳозир биз хориждамиз, алҳамдулиллаҳ иймондаги одамлармиз. Юртимизда бир оилавий борди-келди қиладиган яқин до‘стларимиз бор эди. Улар ҳам иймонли умра қилиб келган оила эди. О‘тган йили юртимизга борганда, о‘ша оиланинг аёли (менинг о‘ртог‘имдек бо‘либ қолган) катта гуноҳ иш қилганини йиг‘лаб о‘зи айтиб берди. 2ярим йил о‘зидан кичик бир оилали йигит билан юрибди ва 2 марта ундан аборт қилдирибди. Ва буни эри билмайди. Ҳар сафар учрашгандан кейин тавба қилишини лекин яна учрашиб қо‘йишини айтди. Албатта бу хиёнатни билса, эри қо‘йворади. Болалари эса уйли-жойли қиладиган ёшда. Нима масалаҳат берасиз? Бу йил юртимизга бормоқчиман иншаАллаҳ. Бу оила билан борди-келдини давом эттирайликми ёки то‘хтатайликми? Эрига айтмасдан унинг гуноҳига шерик бо‘либ қолмайманми? (Унинг айтишича бу сирни фақат мен билар эканман.) ЖАвобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бо‘лсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Уни бу ишдан қайтишга яна бир бор чақиринг, агар қайтмаса, алоқани узиш ниятида эканингизни айтинг. Сўнгра алоқани узасиз, агар қайтмаса.
5 Май 2022, 00:12 | Савол-жавоблар | 139 | Ҳалол ва ҳаром