Отаси ҳаққига вояга етмаган фарзанди эҳсон бериши

Ассалому алейкум. Яқин дўстим оламдан ўтди. Дўстимдан аёли ва икки ўғли қолди. Ҳаётида тадбиркор бўлгани учун оиласи учун қолдирган мулки кўп. Раҳматлик дўстимнинг фарзандлари ҳозирда бири институт талабаси, иккинчиси коллеж ўқувчиси, ҳеч қаерда ишлашмайди ва ҳали уйланишмаган. Раҳматлик дўстимнинг фарзандлари отасининг ҳаққига дуо сўраб эҳсон қилишлари ва шу эҳсонда дастурхонга тортилган таомлардан истеъмол қилиш бизлар учун жоизми ёки йўқ?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сизни гапингиздан иккиси ҳам балоғатга етган. Бунда етим ҳисобланишмайди. Аёли ва икки ўғли розилигида қилинган эҳсонни қилиш жоиз. Мабодо дўстингизни ота-онаси бўлса меросдан уларни ҳам ҳаққи бўлади. Эҳсон қилишдан аввал ҳар бирининг ҳаққини тақсим қилиб бериш шарт. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 07:18 | Савол-жавоблар | 138 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar