Ер талашиб пичоқ билан зарар етказса

Ассалому алайкум! Уй қурилганда қўшнининг томонига девор 20-30 см ўтказиб урилган бўлса, ўша қўшни мени еримга девор қурдинг деб жанжал қилиб қўшнини пичоқласа яъни уй қурган қўшнига пичоқ билан зарар етказса хам ўша қўшнини ерида ҳаққи борми? Ерни судлашмасдан бериши керакми? Ахир ўша қўшнига пичоқ билан зарар етказдику?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўзини ҳаққини талаб қилишга ҳаққи бор. Етказган зарарнинг эвазига ер қўшниники бўлиб қолмайди. Ер қўшиб олганнинг азоби қаттиқ бўлади. أَنَّ سَعِيدَ بْنَ زَيْدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: مَنْ ظَلَمَ مِنَ الْأَرْضِ شَيْئًا طُوِّقَهُ مِنْ سَبْعِ أَرَضِينَ Саъид ибн Зайд розияллоҳу анҳу айтади:
«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким бир парча ерни ноҳақ ўзлаштириб олса, унинг бўйнига етти қават ер осиб қўйилади», деяётганларини эшитдим». Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 08:24 | Савол-жавоблар | 159 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar