Ёш болалар қабр зиёратига бориш
Ассалому алайкум! Менинг 3 фарзандим бор, фарзандларим хали ёш, каттам 10 ёш, иккинчим 8 ёш, кичкинам эса энди 2 га тўлади. Кайнота-қайнонам оламдан ўтиб кетганлар. Фарзандларимни қабристонга зиёратга олиб борар эдим. Хўжайнимни қариндошлари болаларни қабристонга олиб борманг, ёш болаларга мумкин эмас дейишяпти. Нима қилай маслахат беринг. Олиб борсам бўладими? Бува бувиларини зиёрат қилишликлари жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қабристонга ёш болани олиб бориш мумкин эмас деган гап нотўғри. Ҳар бир ишни шариатимизда мақсади бўлади. Қабристонга нима мақсадда борганини билса бўлди. عَنْ سُلَيْمَانَ بْنِ بُرَيْدَةَ، عَنْ أَبِيهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: قَدْ كُنْتُ نَهَيْتُكُمْ عَنْ زِيَارَةِ الْقُبُورِ فَقَدْ أُذِنَ لِمُحَمَّدٍ فِي زِيَارَةِ قَبْرِ أُمِّهِ فَزُورُوهَا، فَإِنَّهَا تُذَكِّرُ الْآخِرَةَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ وَاللَّفْظُ لِلتِّرْمِذِيِّ Сулаймон ибн Бурайда отасидан ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим. Батаҳқиқ, Муҳаммадга онасини зиёрат қилишга изн бўлди. Бас, у (қабр)ларни зиёрат қилинг. Чунки улар охиратни эслатади», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Лафз Термизийники.
Шарҳ: Жоҳилият даврида қабрларни улуғлаш, уларга сиғиниш авж олган эди. Аллоҳга ширк келтиришнинг кенг тарқалишига сабаб бўлган энг асосий омиллардан бири ҳам айнан қабрларга сиғиниш бўлган. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Исломнинг дастлабки даврида мусулмонларни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдилар.
Тавҳид ақийдаси кишилар онги ва қалбида мус¬таҳкам жойлашиб бўлганидан кейин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларни зиёрат қилишга изн бердилар. Нафақат изн бердилар, балки бу ишга амр қилдилар, тарғиб этдилар.
Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларни зиёрат қилишнинг ҳикматларидан асосийсини эслатиб ўтмоқдалар. У ҳам бўлса, охиратни эслашдир. Охиратни эслаган одам эса дунёни қўйиб, кўпроқ охират ҳаракатини қилади.
Шунингдек, зиёратчининг дуосидан қабрда ётганлар ҳам фойда топадилар.عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَتَانِي جِبْرِيلُ فَقَالَ: إِنَّ رَبَّكَ يَأْمُرُكَ أَنْ تَأْتِيَ أَهْلَ الْبَقِيعِ فَتَسْتَغْفِرَ لَهُمْ، قَالَتْ: قُلْتُ كَيْفَ أَقُولُ لَهُمْ يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: قُولِي السَّلَامُ عَلَى أَهْلِ الدِّيَارِ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُسْلِمِينَ، وَيَرْحَمُ اللهُ الْمُسْتَقْدِمِينَ مِنَّا وَالْمُسْتَأْخِرِينَ، وَإِنَّا إِنْ شَاءَ اللهُ بِكُمْ لَلَاحِقُونَ. وَفِي رِوَايَةٍ: السَّلَامُ عَلَيْكُمْ أَهْلَ الدِّيَارِ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُسْلِمِينَ، وَإِنَّا إِنْ شَاءَ اللهُ لَلَاحِقُونَ، أَسْأَلُ اللهَ لَنَا وَلَكُمُ الْعَافِيَةَ. رَوَاهُمَا مُسْلِمٌ Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Менга Жаброил келиб:
«Роббинг сени аҳли Бақийъга келиб, истиғфор айтишингга амр қиладир», деб айтди», дедилар.
Оиша розияллоҳу анҳо:
«Уларга нима дейман, эй Аллоҳнинг Расули?» дедим.
«Ассалому ала аҳлид дияри минал мўминийна вал муслимийн ва ярҳамуллоҳул мустақдимийна минна вал мустаъхирийн. Ва инна иншааллоҳу бикум лалаҳиқун», деб айт», дедилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Ассалому алайкум аҳлид дияри минал мўминийна вал муслимийн. Ва инна иншааллоҳу бикум лалаҳиқун. Асъалуллоҳа лана ва лакумул афията», дейилган.
Муслим ривоят қилган.
Шарҳ: Бақийъ – аҳли Мадина қабристони бўлиб, ким вафот этса, ўша ерга кўмилган ва кўмилмоқда.
Демак, Бақийъга бориб, зиёрат қилиб, у ердагиларнинг гуноҳларини кечиришини сўрашни Пай¬ғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳ таолонинг Ўзи амр қилган.
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан қабристонга борганда у ерда ётганларга нима дейиш кераклигини сўраганлар.
Ана шу саломнинг маъноси:
«Мўминлар ва муслимлардан бўлган диёр аҳлига салом. Аллоҳ биздан ўтганларни ва қолганларни раҳм қилсин. Албатта, биз ҳам, иншааллоҳ, сизларга қўшиламиз».
Иккинчи ривоятда:
«Аллоҳдан бизга ҳам, сизга ҳам офият сўрайман» жумласи зиёда қилинган. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 20:02 | Савол-жавоблар | 155 | Турли саволлар