Отам айтган гап куфрми?
Ассалому алайкум! Мен ҳазил ҳақидаги саволни ўқиётган эдим бир нарса мени ўйлантириб қўйди. Инсон ҳазиллашиб ёки билмасдан хато қилиб оғзидан куфр сўз чиқса ўз ихтиёри билан айтгани учун иймондан чиқди деб айтилади. Уни умр бўйи қилган яхшиликлари ҳабата бўлиб, аёли билан ўртасидаги никоҳ бузилади. Ҳаж қилган бўлса яна қайта ҳаж қилиш зиммасига фарз бўлади. Мени Отамлар авваллари ҳаром қилинган спиртли ичимликлар ичар эдилар ва қайсидир бир куни ойимлар билан гап талашаётганларида "Аллоҳни битта дейишар эдию" , "Озгина сабр қилилар мен ўзимга 40 ёшгача умр сўраганман” деб юбордилар. Кейин ойимлар "маст холатда нима деяётганизи билмаяпсиз" деди. Алҳамдулиллаҳ ҳозир отамлар масжидга кираяпти, рамазон рўзасини тутаяпти. Отамни ўша пайтда айтган гапи куфр эмасми? Ота-онамни никоҳи бузулмаганми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Эҳтиётан қайта никоҳлаб қўйинг. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 16:01 | Савол-жавоблар | 166 | Бошқа ибодатлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Эҳтиётан қайта никоҳлаб қўйинг. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 16:01 | Савол-жавоблар | 166 | Бошқа ибодатлар