Аёлнинг онасини сўкиш

Ассалому алайкум! Эр аёлини онасидан сўкса бунда орада талоқ тушиши мумкин деб эшитдим. Саволим шуки сўкиш 3 мартадан кўп бўлса бунда қайта нигоҳ ўқитиш мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Халқимиз ичида “Хей қизталоқ” деган сўкиш бор. Айни шу сўкишни куёв хотинининг онасига ишлатса хотинига талоқ тушади. Бошқа ҳолатларда қайнота ёки қайнонани сўкиш билан талоқ тушмайди. Аммо бу ишни қилиш пасткаш одамни иши ҳисобланади. Гарчи қизни ота-онаси шунга лойиқ бўлса ҳам. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 17:02 | Савол-жавоблар | 169 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar