Ийсо алайҳиссаломнинг тушишлари

Ассалому алайкум! Устозлар, Ийсо алайҳисалом қиёматдан олдин аломат бўлиб тушган вақтларида уларга пайғамбар деб эргашиб байъат қиламизми? Уларга нисбатан қандай эътиқодда бўлишимиз тўғри бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ўша тушганларида Ийсо алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга уммат бўладилар ва Ислом динига амал қиладилар. Ўзларига нозил бўлган инсжилга амал қилмайдилар. У киши ҳам биз каби намоз ўқиб биз каби Қуръон тиловат қиладилар ва Ислом аҳкомларини жорий қиладилар. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 03:20 | Савол-жавоблар | 162 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar