Махр адо қилинмаганди

Ассалому алайкум! Устозлар, биринчи турмуш ўртоғим вафот қилганди, маҳрини беришга улгурмагандим. Нима қилишим керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳар бир инсон вафот топганда шариат ундан мерос оладиган кишиларни ҳам белгилаб қўйган. Сизнинг ҳолатингизда аёлингизнинг маҳрини ўртага ташлайсиз, агар аёлингизни ота-оналари тирик бўлишса ўша маҳрдан улушларини беришингиз шарт. Бунинг учун аёлингиз вафот топганда аёлингизнинг ота-онаси, фарзандларидан кимлар бўлганини ёзсангиз, кимлар олишга ҳақдорлигини ажратиб берамиз. Валлоҳу аълам! https://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=6903.0 https://savollar.islom.uz/smf/index.php/topic,30965.0.html

26 Май 2022, 08:55 | Савол-жавоблар | 149 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar