Онлайн ўтказмаси учун хизмат ҳаққи олиш ҳукми
Ассалому алайкум! Маълумки, диёримизда онлайн ўтказмалар фаоллашиб боряпди. Картадан картага, картадан товар-хизматларга тўлов қилиш кундалик эхтиёжга айланиб улгурган. Саволим шуки, онлайн ўтказмалар, ҳусусан картадан картага, картадан хизматларга, маҳсулотларга онлайн пул ўтказиш билан шуғулланса ва маълум миқдорда хизмат ҳаққи фоизини мижозни огоҳлантириб олиб қолса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мижозингизнинг нақд пулини унинг картасига ташлаб бериш ва бунинг акси эвазига ҳақ олишингиз жоиз эмас. Чунки бу пулни пулга алмаштириш бўлиб, ундаги зиёдалик рибодир. Турли хизматлар ва маҳсулотларга онлайн тўлов қилиб бериш эвазига ҳақ олишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!
10 Октабр 2023, 00:21 | Савол-жавоблар | 0 | Молия ва тижорат