Закот миқдорини аниқлаш

БИСМИЛЛАХИР РАХМОНИР РОҲИЙМ Фазилатли Шайх жаноблари, Ассалому алайкум! Закот борасидаги савол-жавобларнинг қуйидаги ҳттп://саволлар.ислом.уз/смф/индех.пҳп/топиъ,31034.мсг153265.ҳтмл#мсг153265 линда берилган жавобда; - Тиллодан унга аралаштирилган нарсаларни тушуриб қолдириб ҳисоб-китоб қилишни қуйидаги тенгламадан билиб олишимиз мумкин. Аввал тиллонинг вазни аниқланади. Кейин уни пробасига кўпайтирилади. Сўнг уни бир грамм миқдоридаги нархига кўпайтирилади, ундан кейин 2,5% кўпайтириб туриб 24 га бўлса, закотга бериладиган миқдор чиқади. , дейилган экан. Шу тенгламанинг охирги қисми, яъни умумий миқдорни 2,5% га кўпартиргандан кейин, нима учун яна 24 га бўлиш кераклиги тушуна олмай турибмиз. Ахир умумий аниқланган миқдорни 2,5 % га кўпайтиришни ўзи билан закот миқдори аниқ бўлади-ку. Ёки бу ерда биз билмаган бошқа хисоб китоб бормикин? Шуни тушунмай турибмиз, Илтимос мана шу холатни тушунтириб берсангиз. Аллоҳ таоло барчаларимизни Ўз панохида асрасин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- 24 соф олтиннинг пробаси.

2 Май 2022, 07:40 | Савол-жавоблар | 176 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar